Қадимги Италиянинг вулқон отилиши оқибатида ҳалок бўлган Помпеи шаҳри харобаларида олиб борилаётган қазилма ишлари давомида гладиатор жанглари ташкилотчисининг қабри топилди. Бу ҳақда, ANSA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Олимларнинг тахминига кўра, эпиграфли мармар тош ўрнатилган қабр Гней Аллей Нигидий Майга тегишлидир. Халқ орасида у бойлиги ва шуҳрати туфайли Помпеи шаҳзодаси номини олган эди.
Гней Аллей маҳаллий циркда гладиатор жангларини ташкил этиши билан шуҳрат қозонган эди.
У Везувий вулқони отилишидан (милодий 79 йил) бир йил олдин вафот этган эди. Ушбу вулқон отилиши оқибатида бутун шаҳар ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)