Англиянинг «Манчестер Сити» клуби биргина трансфер ойнасида сотиб олинган футболчиларнинг умумий нархи борасида Мадриднинг «Реал» клуби рекордини янгилашга яқин турибди. Бу ҳақда «Championat.asia» ABola нашрига асосланиб хабар берди.
«Сити» бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг истагига кўра шу ёзнинг ўзида 6 нафар футболчи сотиб олишнинг уддасидан чиқди. «Монако»дан харид қилинган ҳимоячи Бенжамин Менди «шаҳарликлар» учун 57,5 миллион еврога айланди. «Тоттенҳэм» эса ҳимоячиси Кайл Уокерни 56,5 миллионга сотишга эришди.
Шунингдек, Бернардо Силва 50 миллионга, Эдерсон Моралес 40 миллионга, Данило 30 миллионга ва Дуглас Луис 12 миллионга айланди. Олти футболчи жами 246 миллион еврони ташкил қилди.
ABola’нинг эслатишича, Мадриднинг «Реал» клуби 2009 йил трансфер ойнасида 257 миллион евро чиқим қилган. Бу пулга «Қиролли клуби» Криштиану Роналду (94), Кака (65), Хаби Алонсо (35), Карим Бензема (35), Рауль Альбиоль (15), Альваро Негредо (5), Альваро Арбелоа (4), Эстебан Гранеро (4) каби номларни сотиб олишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)