Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин дайди жониворлар бошпанасидан ит боқиб олди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ўзининг янги итига Тори лақабини берди. Ит дурагай зотга мансубдир.
Мун Чжэ Ин жамият дайди жониворлар муаммосига эътибор қаратиши ҳамда уларга меҳрибонлик қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Жанубий Корея презиентининг пунсанг зотли 10 яшар ити бор. Шунингдек, у дайди мушукни асраб олган.
Изоҳ (0)