«Сурия демократик кучлари» қуролли коалицияси қўшилмалари Ракка шаҳрида террорчиларга қарши жанг қилишда давом этмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Жумладан, Firat агентлигига кўра, коалиция таркибига кирувчи араб-курд отрядлари шаҳар жанубидаги Назлат-Шаҳода туманида қуршовни ёриб ўтишга уринган жангариларни тўхтатиб қолган.
Ушбу тўқнашувда ИШИД аъзолари бўлган 44 террорчи йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)