Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё Кубоги финалида Японияга қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва 2-ўрин билан кифояланди.
“Олимпик” ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Алишер Одилов отасига автомобиль совға қилди.
“Ота дуоси — туганмас давлат, она дуоси — ишингга омад. Ҳис эт, чунки улар ғанимат. Ота-она дуоси олтиндан қиммат”, — деб ёзган 22 ёшли футболчи ўз Instagram саҳифасида.
Алишер мусобақа доирасида Вьетнамга қарши ўйинда ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйганди.
Изоҳ (0)