“Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Telegramъдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Фармонга кўра, пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:
- тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;
- республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;
- республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.
Президент фармонида назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.
2023 йил февраль охирларида “Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинган эди. Ҳужжат билан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети очилиши белгиланган.
Изоҳ (0)