Самарқанддаги Дарғом канали ёнидан номаълум эркак кишининг бошида жароҳатлари билан жасади топилди. Жиноят тез орада фош этилди, деб хабар беради Uz24.
Суриштирув ишлари натижасида марҳум Ургут туманида яшаган фуқаро экани маълум бўлди. Унга тегишли Nexia русумли автомашина Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасидан эшиклари қулфланган ҳолда топилиб, кўздан кечириш жараёнида автомашинанинг баъзи жойларида қон доғлари борлиги аниқланди.
Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида марҳум жазманининг уйига келиб, рашк оқибатида унга тан жароҳати етказганлиги, аёл маҳалла раисидан уни тартибга чақириб қўйишни сўраганлиги ва шу куни тунги соат ўнларда маҳалла раиси аёлнинг уйига келиб, эркак ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, бошига болта билан уриб ўлдирганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг аёл ва маҳалла раиси жиноятни яшириш учун жасадни Дарғом каналига олиб бориб ташлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)