Ўзбекистон мусулмонлари идораси онлай диний-маърифий дарслар йўлга қўйилаётганини эълон қилди.
«Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба ва чоршанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўткашади», — дейилади эълонда.
Агар мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, фойдаланувчилар уларни олдиндан Telegram’даги MuslimUzAdmin1Bot ботига юбориши ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри бериши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)