Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистондаги 8 минг маҳалла фуқаролар йиғинларида «қайноналар кенгаши» жамоат тузилмаси ташкил этилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Гулнора Маъруфова баёнот берди, деб хабар қилади Uz24.
Кенгаш ёши улуғ аёлларнинг тажрибасини ёш қайнонларга ўргатиш, келинлар ва болалар билан мулоқот қилиш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш билан шуғулланади.
Қайд қилинишича, оилавий масалаларни асосан ёши катталар ҳал қилади, айниқса қайноналарнинг роли бунда беқиёс. Оиланинг бирлашуви ёки кичик муаммоларнинг улкан миқёс касб этиши ҳам уларга боғлиқдир.
Қайноналар кенгаши маҳаллаларда қайноналар ва ёш қизлар билан «Бахтли оила», «Мустаҳкам оила», «Фаровон оила», «Намунали оила» мавзуларида суҳбатлар ўтказади.
Изоҳ (0)