Дунёнинг энг бой инсони — Билл Гейтсга қарашли Cascade Investment инвестицион компанияси Convoy стартапини молиялаштиришда иштирок этди. Ушбу компания «юк машиналари учун Uber» номи билан машҳур, деб эслатади «РБК».
Uber’нинг ўз юк ташувчи сервиси — Uber Freight ҳам мавжуд.
Microsoft асосчиси стартапни молиялаштиришнинг навбатдаги босқичида иштирок этгани унинг жиддий истиқболларидан далолат беради, деб ҳисоблайди Bloomberg таҳлилчилари.
Convoy Inc. такси сервислари принциплари асосида ишлайдиган дастурий таъминот ишлаб чиқади — у харитада юк ташиш буюртмаларини белгилаб боради.
Компанияга Amazon’нинг собиқ топ-менежери Дэн Льюис бошчилик қилади.
Льюиснинг сўзларига қараганда, охирги инвестицион раунд доирасида стартапга 62 миллион доллар маблағ олиб келинган.
Изоҳ (0)