Австралияда қидирувга берилган қотил Малкольм Наден олти йил давомида ҳайвонот боғида яшириниб, жониворларнинг овқатини еб кун кечиргани аниқланди. Бу воқеа The Contractor китобида ҳикоя қилинган. Китоб 25 июль куни сотувга чиқарилади, деб хабар беради Daily Mail.
Икки қотиллик содир этган эркак 2005 йил охирида ҳайвонот боғига кириб олди. Узоқ йиллар давомида у филларга мўлжалланган бананларни ўғирлаб, шунингдек, ресторан орқасидаги чиқиндихонадан муддати ўтган маҳсулотларни олиб, кун кечириб келди. Эркак каркидоннинг ёнида ухлар эди. У шу тариқа 2012 йилга қадар яшаб келди.
Даббо шаҳридаги ҳайвонот боғи ходими Рожер боғ ҳудудида рўй бераётган ғалати воқеалардан шикоят қила бошлади. Масалан, фил хонасидаги қоплардан кимдир каркидонлар волерида уйқу жойи тайёрлашда фойдаланган эди. Бундан ташқари, Рожернинг ҳайвонот боғи ҳудудида жойлашган уйида сут ва нон йўқолиб қола бошлади, фаррош аёл Кэрол эса уй ётоқхонасида душдан чиқиб келган нотаниш эркакни учратганини айтиб берди.
Нотаниш эркак исми Дэвид эканлигини, Рожернинг сиднейлик ўртоғи эканлигини ва бир неча кунга келганини айтди. Фаррош тафтишчиларга эркакни тасвирлаб берди. Полициячилар гап 32 ёшли Наден ҳақида кетаётганини тезда тушунди.
Рожернинг уйида қотилнинг бармоқ излари топилганидан кейин полиция боғни патруллай бошлади. Овқат ололмай қолган Наден Галапагос тошбақасининг бошини узиб олиб, унинг тана қисмини тановул қилди.
Ҳайвонот боғи қидирув ўтказиш мақсадида ёпиб қўйилди, лекин қотил барибир топилмади. Боғ ходимларининг буюмлари йўқолишда давом этди, филнинг овқати ҳам йўқолиб қолаверди.
Охир-оқибат Наден ҳайвонот боғи ҳудудидан қочиб кетди. 2011 йили у полициячини яралади. 2012 йили у қўлга олинди.
Наден умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Изоҳ (0)