Аргентинада идеал юмалоқ шаклдаги кўл кашф этилди. Унинг марказида сузиб юрувчи юмалоқ орол мавжудлиги диққатга сазовор, деб хабар беради «Фотошедеври».
Биринчи бўлиб ғайритабиий оролни вертолёт учувчиси пайқади.
Орол кўл юзасининг 4/5 қисмини эгаллайди, бунинг натижасида сув юзаси ярим ой шаклида кўринади. Сузувчи орол доимо ўз ўқи атрофида айланади. Орол ўтиб бўлмайдиган ботқоқликлар орасида жойлашгани боис илгари у ҳақда маълум эмас эди. ОАВда орол ўзга сайёраликлар базаси деган ном олишга улгурди.
Орол ва кўл идеал айлана шаклида эканлиги боис шов-шув ишқибозлари уни табиат ижоди эканлигига шубҳа билдирмоқда.
Орол ва кўлни ўрганиш учун у ерга экспедиция йўл олди, аммо қийинчиликлар туфайли ортга қайтишга мажбур бўлди. Қайтадан юборилган экспедиция кўл суви жуда совуқ эканлигини аниқлади.
Kickstarter платформасида Парана дарёси дельтасига экспедиция уюштириш учун маблағ тўпланмоқда. Айни пайтда талаб этилаётган 50 минг доллардан 9 минг доллари тўпланди.
Изоҳ (0)