Малайзиянинг Пинанг шаҳри аралаш қоидалар бўйича MMA жангларига мезбонлик қилди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
MMA кечаси Малайзиянинг GWFC прмоутерлик компанияси томонидан молиялаштирилган. Унда ўзбекистонлик Фирдавс Бойназаров биринчи бор иштирок этди. MMA таснифида илк марта жанг қилган Фирдавс илк ғалабасини қўлга киритди.
Фирдавс Бойназаров K-1 да омадли одимлаётган Анвар Бойназровнинг укасидир. Анвар Хитойдаги M-Legend турниридаги биринчи иштирокида финалга қадар етиб борган бўлса, 2017 йилги мавсумнинг ярим финалида турибди.
Спортчининг «Дарё»га маълум қилишича, M-Legend ярим финалига Таиланднинг Пхукет шаҳри илк бор мезбонлик қилади. Спортчининг ўзи аллақачон мазкур шаҳарга етиб келиб, 5 август кунги жанг тайёргарликларини бошлаб юборган. Тайёргарлик Tiger Muaythai аренасида давом этмоқда.
Изоҳ (0)