Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Олий лиганинг 2-даврасига тайёргарликни Туркияда давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бош мураббий Шота Арвеладзе 1993 йилдан 1997 йилга қадар Туркиянинг «Трабзонспор» клуби сафида тўп сурган. Мураббийлик соҳасида эса 2 йил «Кейсериспор»да, 3 йил «Қосимпошшо»да ва бир йилга яқин «Трабзонспор»да ишлаган.
«Пахтакор» Туркия йиғинида 10 кун давомида бўлади. Жамоа Измир шаҳридан икки соатлик йўлда жойлашган Green Park меҳмонхонасидан қўним топиб улгурган. Туркияда қандай ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши борасида аниқ маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)