Туркиянинг Бодрум, Мармарис, Грециянинг Кос курортларида 6,7 балл қувватга эга зилзила рўй берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
21 июлга ўтар кечаси рўй берган табиий офат фотосуратлари интернетда пайдо бўла бошлади.
Офат эпицентри Эгей денгизида, Бодрум курортидан 10 километр нарида эди.
Маълум бўлишича, Грециянинг Кос оролида икки киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳатланган. Туркияда қурбонлар йўқ, лекин 80 киши жароҳат олган.
Мармарисда соҳил бўйидаги меҳмонхоналар сув остида қолиб кетди.
Изоҳ (0)