Тошкентнинг «Пахтакор» клуби шарафини Олий лиганинг 1-даврасида ҳимоя қилган икки нафар легионер — Юрица Булят ва Аднан Ораховац фаолиятини бошқа клубларда давом эттиради. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Ўзбекистонга ташрифининг илк йилида «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган, 2017 йилги мавсум бошида «Пахтакор» билан шартнома имзолаган хорватиялик Юрица Булят Беларуснинг «БАТЕ» клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берган.
Аднан Ораховац эса Ўзбекистонда қолишга қарор қилди ва Самарқанднинг «Динамо» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ҳимоячи Instagram саҳифаси орқали маълумот берган.
«Пахтакор» футболчиларига, раҳбарият ва ходимларига, мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Биз 2,5 йил давомида бир оила бўлдик. Бу вақт давомида йирик ғалабалар, аламли мағлубиятларни бошдан кечирдик. «Пахтакор» сафида Чемпионлар лигасида ўйнаганимдан, мамлакат чемпионига айланганимдан хурсандман. Энди менинг янги жамоам бор. Бу Самарқанднинг «Динамо» клуби. Тарихий шаҳар жамоаси шарафини ҳимоя қилиш учун муносиб ўйнашга ҳаракат қиламан.Аднан Ораховац, «Динамо» клуби аъзоси
Маълумот учун, ПФЛ легионер футболчилар борасидаги регламентни ОФКга мослаган бўлиб, унда 3 нафар хорижлик ва 1 нафар осиёлик футболчи битта клубда тўп суриши учун рухсат этилган. «Пахтакор» лимитни тўлдириб бўлгани учун, Ораховац ҳамда Булятни клубда қолдира олмасди.
Изоҳ (0)