Саудия Арабистони полицияси қироллик оиласи аъзоси, шаҳзода Сауд бин Абдулазиз бин Мусаидни ҳибсга олди. Унинг иштирокидаги шовшувли роликнинг интернетда тарқалиб кетиши бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Интерфакс».
Интернетда пайдо бўлган видеода шаҳзода одамларни ҳақорат қилиши ва уларга ташланиши акс этган.
Шаҳзода билан биргаликда унинг бир неча дўсти ҳам ушланган. Уларнинг барчаси воқеа иштирокчилари сўроқ қилингунига қадар ҳибсда тутиб турилади.
Изоҳ (0)