Англия чемпионлиги учун ҳаракат қиладиган «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари ҳужумчи сотиб олишда ўзига хос рақобатни юзага келтирди.
Ҳар икки клуб испаниялик Альваро Мората ёки бельгиялик Ромелу Лукакудан бирини ўз сафида кўришни истаганди. Бунда биринчи қадамни Жозе Моуриньо жамоаси қўйиб берди ва Лукакуни 75 миллион еврога харид қилди.
Кейинроқ Антонио Конте мураббийлигидаги «Челси» Мадриднинг «Реал» клубидан Альваро Моратани 80 миллион евро сарфлаб сотиб олди.
«Championat.asia» бунда қайси футболчи кучлироқ деган саволни қўйиб, уларнинг статистикасини тақдим этди.
24 ёшли Ромелу Лукаку фаолияти давомида 375 та ўйинда майдонга тушган ва 168 та гол уришга муваффақ бўлган. 25 ёшга тўлган Альваро Мората эса 291 ўйинда 112 та гол уришга эришган.
Бу, албатта, нисбий солиштириш. Ҳақиқий рақобат август ойининг сўнгги 10 кунлигида старт оладиган Англия Премьер-лигасининг мавсум якунига қадар давом этади. Ўша чемпионат бу икки футболчи ўз клубига қандай ёрдам бера олишини кўрсатади.
Изоҳ (0)