19 июль куни Люксембург шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Европа инвестиция банкининг экспертлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Банк бош қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда унинг Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиши тўғрисидаги ҳадли битим лойиҳаси муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, жорий йилнинг 10 ва 12 июлида банк ва Ўзбекистон ваколатли идораларининг экспертлари ўртасида ўтказилган телеконференциялар якуни натижасида битим лойиҳаси матни бўйича сезиларли силжишга эришилди.
Учрашувда икки томон экспертлари ҳужжат лойиҳасини маъқуллади ва битимни тез фурсатда имзолаш бўйича ички давлат тартиботларини якунлаш тўғрисида келишувга эришди.
Изоҳ (0)