Хитойда WhatsApp мессенжерининг иши қисман блоклаб қўйилди, деб ёзади «Газета.ru» The New York Times’га таяниб.
Хитой интернет-фильтрлари мамлакатдаги фойдаланувчилар учун дастур функцияларини чеклаб қўйди, натижада уларнинг кўпчилиги видео ва фотосуратларни, баъзилар эса ҳатто матнли хабарларни жўната олмаяпти.
Аноним манба нашрга маълум қилишича, WhatsApp’ни блоклаш ғояси мамлакат раҳбариятига тегишлидир.
Изоҳ (0)