Дунёда қашшоқлик шароитида — кунига 2 доллардан кам маблағ ҳисобига 760 миллион киши яшамоқда. Бу ҳақда БМТ бош котибининг Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини амалга ошириш бўйича янги ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Охирги 10 йил мобайнида миллиарддан ортиқ киши камбағаллик қатламидан чиқишга муваффақ бўлди. Бироқ тахминан 760 миллион киши ҳамон қашшоқлик шароитида, кунига 1,9 долларга яшамоқда», — дейилади ҳужжатда.
Ҳисоботда, шунингдек, 2000—2015 йиллар давомида оналар ўлимини 37 фоиз, 5 ёшгача бўлган болалар ўлимини эса 44 фоизга камайтиришга эришилгани таъкидланган.
Изоҳ (0)