Туркия ҳукумати Германия расмийларига террорчиликни қўллаб-қувватлашда гумонланаётган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатини тақдим этди. Рўйхатда Daimler ва BASF сингари гигантлар бор, деб хабар беради «ТАСС».
Рўйхат бир неча ҳафта муқаддам жиноий ишлар бўйича федерал идорага тақдим этилди. Унда 68 жисмоний ва юридик шахс тилга олинади.
Туркия томонининг фикрича, бу шахслар ва компаниялар мухолиф сиёсатчи Фатхуллоҳ Гулен ҳаракатини қўллаб-қувватлайди ёки бошқа турдаги алоқаларга эга.
Қора рўйхатга киритилган компанияларга қарши ҳуқуқий ва бошқа чоралар кўрилиши мумкин.
Германия расмийлари ушбу рўйхатни «абсурд» ва «кулгили» деб баҳолади. Германия томони Туркиядан рўйхат бўйича қўшимча ахборот сўрамоқда.
Изоҳ (0)