Тошкентнинг «Пахтакор» клуби аъзоси Станислав Андреев камида 4 ой футбол ўйнай олмайди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ўйинида майдонга тушиб, 3-дақиқадаёқ жароҳат олганди. Шундан сўнг у беллашувни давом эттира олмади.
Хабар берилишича, Станислав Андреев Туркиянинг Истанбул шаҳрида операцияни бошдан ўтказган. Жарроҳлик муваффақиятли ўтган. Қизиқ томони, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам Туркияда йиғин олиб бормоқда. Жароҳати сабаб Станислав Андреев унда иштирок этаётгани йўқ.
Футболчи сафга тўлиқ қайтиши учун 4 ойдан 6 ойгача бўлган вақт керак бўлади. Бу Андреевнинг тахминан 2-даврани тўлиқ ўтказиб юборишини билдиради. У, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларида ҳам майдонга тушмайди.
Изоҳ (0)