Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду тўрт карра ота бўлади. Бу ҳақда «Чемпионат» Испаниянинг El Mundo нашрига асосланиб хабар берди.
Бир неча ойдан буён Криштианунинг жуфти сифатида ОАВ диққат марказида турган Жоржина Родригес ҳомиладор. Вазиятга изоҳ берар экан футболчи яна бир фарзандини кутаётганидан бахтиёр эканини яширмади.
8 июнь куни суррогат она Роналдуга эгизак фарзандлар туғиб берганди. Бир ўғил ва бир қиз эгизакларга Матео ҳамда Ева деб исм беришди. Жаҳон юлдузининг биринчи ўғли ҳам суррогат она томонидан дунё келтирилганди.
Шундан келиб чиқилса, Жоржина кутаётган фарзанд бу борада Роналду учун алоҳида аҳамият касб этади. Жуфтлик бир неча ойдан буён бирга бўлса-да, ҳозиргача оила қуришга қарор қилмаган.
Изоҳ (0)