Эстониялик полициячилар Тирва шаҳрида истиқомат қилувчи аёлнинг 14 йил муқаддам ўғирлаб кетилган велосипедини топиб, қайтариб берди. Улар велосипедни воқеа рўй берган жойдан 30 километр наридан, Валга уезд марказидан топди, деб хабар беради маҳаллий Postimees нашри.
Констебль Марек Кяйснинг сўзларига қараганда, велосипед соҳибаси ушбу янгиликдан ҳайратланган ва хурсанд бўлган. Айтилишича, унинг оиласи узоқ вақтдан буён энди янги велосипед олиш масаласини муҳокама қилаётган эди.
«Улар ҳатто ҳазиллашган экан: янги сотиб олиш шарт эмас, балки эскисини қайтаришар, дея», — қайд қилиб ўтди ҳуқуқ-тартибот вакили.
У велосипед эгаларига ҳужжат ва фотосуратларни шу транспортда олиб юришни маслаҳат берди, негаки бу велосипедни топиш ва эгасини аниқлаш имкониятини оширади.
Изоҳ (0)