Ўзбекистонлик футболчи Азиз Ибрагимовни ўз сафига қўшиб олган Юрмаланинг «Спартак» клуби Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш имкониятини тўла йўқотди.
2-сараралаш босқичида латвияликлар Қозоғистоннинг «Астана» клуби билан тўқнаш келиб, Юрмаладаги биринчи ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган, ўша учрашувда Азиз Ибрагимов 69 дақиқа майдонда ҳаракат қилганди.
Астанада ўтган жавоб ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Азиз Ибрагимов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Европа Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқич 18 июль, сешанба
«Астана» (Қозоғистон) — «Спартак» (Латвия) 1:1
Голлар: Патрик Твумаси, 59 (1:0). Эдгар Варданянс, 72 (1:1).Дастлабки ўйин: 1:0
«Астана» Қозоғистон Премьер-лигасининг 20-туридан кейин пешқадам бўлиб турибди. «Спартак» эса Латвия чемпионатида карвонбошилик қилмоқда.
Изоҳ (0)