Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жароҳатини қишга қадар даволайди. Бу ҳақда унинг ўзи «Чемпионат» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Сафга қайтиш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Танамнинг маълум қисмларига секин-аста зўриқиш беришни эндигина бошладик. Ҳар куни бу қандай реакция беришини кузатиб бормоқдамиз.Виталий Денисов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурия, Қатар ва Эронга қарши ўйинларида иштирок эта олмаганди. Бу беллашувларнинг 2 тасида Самвел Бабаян шогирдлари имкониятни бой берди.Югуришни бошлаганимга у қадар кўп бўлмади. Умид қиламанки, яқин вақт ичида аҳволим яхши томонга ўзгаради. Ҳозир қишки танаффусга қадар сафга қайтишга умид қиляпман.
Виталий Денисов, «Локомотив» (Москва) ҳимоячиси
Футболчининг фикрларидан келиб чиқилса, у 31 август Хитой ва 5 сентябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўйинларда ҳам иштирок этмайди. Бабаян унинг позициясида ўйнатаётган Станислав Андреев Эрон билан ўйинда жароҳат олгач, чап қанотда ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўйнаганди.
Изоҳ (0)