Туркия йиғинида иштирок этиш учун жўнаб кетган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон ва Саудия клубларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда жамоанинг биринчи машғулоти ҳақида хабар қўйган ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғин 23 июлга қадар давом этади. Шунга қарамай, Ўзбекистон бош жамоасининг рақиблари ким экани ҳозиргача тўлиқ аниқлаб олинмаган. Бунгача Самвел Бабаян футболчиларининг Австрияга бориши белгилаб олинган бўлиб, йиғинга бир ҳафта қолганида режа ўзгариб кетганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни Хитойга қарши сафар ва 5 сентябрда Жанубий Кореяга қарши уй ўйинида иштирок этади. Бунга қадар халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этиш режалаштирилган. Бироқ бу борадаги рақиб номи ҳам ҳозиргача аниқ эмас.
Самвел Бабаян Туркия йиғинига Олий лигада ўзини кўрсатган футболчиларни олиб кетган бўлиб, улар орасида Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда майдонга тушадиган футболчилар бор эканига ишонтирганди.
Изоҳ (0)