1916 йили қурилган собиқ Кауфман етимхонаси биноси Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидан шаҳар марказига кўчирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон меъморчилик ва қурилиш давлат қўмитасидаги манбаларига асосланган ҳолда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тарихий объектнинг қайта дислокация қилиниши «регенерация» йўли билан амалга оширилиши кутилмоқда. Бунда бино эҳтиёткорлик билан йиғиб олиниб, бошқа жойда ўз шаклида қайта тикланади, ҳар бир ғишт ўз ўрнига қайтарилади.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, энергетика ва автоматика институти ҳудудида жойлашган бино авария ҳолатидадир. Уни кўчириш ва реставрация қилиш топшириғини Вазирлар Маҳкамасига Шавкат Мирзиёев берган.
Муқаддам ушбу бино бузиб ташланиши мумкинлиги ҳақида матбуотда ёзилган эди.
Изоҳ (0)