Канадалик олимлар динозаврларнинг янги турини аниқлади. Бу тур альбертавенатор номини олди, деб хабар қилади Meduza.
Ушбу динозаврнинг ташқи кўриниши каттакон қушга ўхшаган: у икки оёқда юрган, танаси эса пат билан қопланган. Шунингдек, жониворнинг калта қанотлари ҳам бўлган.
Палеонтологлар у Ред-Дир дарёси водийсида 71 миллион йил аввал яшаганини тахмин қилмоқда.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, қазилма ишлари давомида кичик патли динозаврларни аниқлаш ноёб ҳодиса ҳисобланади.
«Биз бош чаноғининг бўлагини топиб, шу асосда альбертавенаторни янги турга ажратдик», — деди Онтарио қироллик музейи профессори Дэвид Эванс.
У келажакда жонивор скелетининг бошқа бўлаклари ҳам топилишига умид билдирди.
Изоҳ (0)