Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг машҳурлик рейтинги энг паст кўрсаткичда қолмоқда. Буни Opinium сўрови натижалари кўрсатди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Тадқиқотнинг кўрсатишича, Мэйнинг рейтинги тушишда, лейбористлар етакчиси Жереми Корбиннинг кўрсаткичлари эса, аксинча, кўтарилишда давом этмоқда. Жумладан, Мэй хонимнинг фаолиятини британияликларнинг 30 фоизи маъқуллайди, маъқулламайдиганлар эса 51 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, Корбинда бу кўрсаткичлар тегишлича 41 ва 37 фоизга тенги.
Бундан ташқари, аҳолининг 36 фоизи ҳали ҳам Мэй хонимни бош вазирликка энг муносиб номзод сифатида кўрмоқда, 33 фоизи эса Корбинга ишонч билдирмоқда.
Буюк Британияда кейинги сайлов 2022 йили бўлиб ўтади, аммо британияликларнинг 60 фоизи Тереза Мэй олдинроқ истеъфога чиқиши лозим деб ҳисоблайди. Респондентлранинг 33 фоизи у дарҳол истеъфо беришини истайди, 16 фоизи эса у Brexit’дан сўнг кетиши лозим деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)