Австралияк ёш йигитнинг қўлига жароҳат туфайли кесиб ташлашга тўғри келган катта бармоқ ўрнига оёғининг катта бармоғи тикиб қўйилди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
2017 йил апрелида 20 ёшли Зак Митчелл фермада ишлаётган пайтда қўлининг катта бармоғидан айрилди — буқа унинг кафтини шунақа куч билан суздики, унинг бармоғи узилиб кетди.
Қолган ишчилар йигитнинг бармоғини муз ичига солиб қўйди, лекин жарроҳлар иккита операция давомида унинг функцияларини қайта тиклай олмади. Шунда улар унинг ўрнига оёқнинг катта бармоғини кўчириб ўтказишни таклиф қилди. Операция саккиз соат давом этди ва муваффақиятли якунланди.
«Кўплар бу ҳаракат ва координацияга жиддий таъсир кўрсатади деб ўйлайди, аммо аслида бунақа эмас», — деб тушунтирди вазиятда шифокорлардан бири.
Унинг таъкидлашича, кўпчилик бундай операциялар қўшимча жароҳат етказишидан қўрқиб бош тортади.
Йигитнинг онаси ўғли операциядан икки ҳафта ўтиб яхши юра бошлаганини тасдиқлади. Лекин тўлиқ тикланишга бир йил атрофида вақт кетади, шундан сўнг Митчелл фермага қайтишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)