Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бўзсув канали бўйида барпо этиладиган Адабиёт боғи лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Боғда китоб ўқиш учун махсус жойлар, фавворалар, амфитеатр, кўргазма павильонлари, спорт ва соғломлаштириш зоналари, камончилар ва ҳаваскор балиқчилар клублари ташкил этилади, замонавий аттракционлар ўрнатилади.
«Боғ ҳудудга туташ Шаҳидлар хотираси хиёбони билан ўзаро уйғунлик касб этади», — деб ёзади ЎзА.
Шавкат Мирзиёев бу ерни маданият ва маънавият масканига айлантириш, ёшлар, китобхонлар учун барча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Президент янги боғни барпо этишда табиий релефдан оқилона фойдаланиш, турли дарахт ва гулзорларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)