Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги коллежни 11 йиллик мактабга айлантириш таклифини кўриб чиқиш ҳақида кўрсатма берди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташрифи давомида Исломобод маҳалласида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Исломобод маҳалласида 3 минг 165 аҳоли истиқомат қилади. Лекин маҳалла ҳудудида мактаб йўқ. Ёшлар бошқа маҳаллалардаги мактабларга қатнашга мажбур.
«Учрашувда маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳудуддаги Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежини 11 йиллик мактабга айлантириш таклифини билдирди. Президент ушбу таклифни кўриб чиқиш учун мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: Мактабда ўқишни давом эттириш ёки коллежга ўтишни ўқувчининг ўзи танласин
