Австрия мезбонлик қилган футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 4-ўринни қўлга киритди.
Morell Cup номини олган мусобақанинг ярим финалида ўзбекистонлик шифокорлар Чехияга қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Қайд этиш керак, чехлар турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Бир неча соат олдин мусобақанинг 3-ўрни учун Ўзбекистон ва Швеция термалари саф тортди. Беллашув шведларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Ўзбекистон терма жамоаси турнирнинг «А» гуруҳидан жой олган бўлиб, илк турда АҚШни 4:1 ҳисобида мағлуб этган, кейинроқ мезбон Австрия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Бразилия устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоасига гуруҳ пешқадамлигини тақдим этди.
Чорак финалда эса Буюк Британия термаси ортда қолдирилганди — 1:0.
Изоҳ (0)