2017 йил 12 июль куни ўзаро ташқи ўхшашликдан устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлган Фотима Салимова (фамилия ўзгартирилган) ўз синглиси Зуҳра Салимованинг ўрнига ҳужжатларни ЎзМУнинг Биология йўналишига топшираётган бир вақтда «ақлли технология» унинг фирибгарона қилмишини фош этди, деб хабар берди университет қабул комиссияси матбуот хизмати.
Ушбу «ақлли технология» Ўзбекистон Миллий университетининг тажрибали олим ва ёш мутахассисларининг ихтироси ҳисобланиб, 2017—2018-ўқув йили қабул мавсумида ушбу ўқув даргоҳида Республикадаги ягона тизим сифатида эксперимент тарзида қўлланилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЎзМУда бўлиб ўтажак тест синовларида ҳам айни шу технология қўлланилади. Имтиҳон ўтказилувчи ҳар бир аудиторияга кузатув камералари ўрнатилади ва тест жараёнларининг тўғридан тўғри намойиши онлайн режимда кенг жамоатчиликка узатилади.
Изоҳ (0)