Ғиждувон туман ИИБга «Фришкент» ҚФЙда яшовчи, 1964 йилда туғилган Б.Саидов ариза орқали мурожаат қилиб, уйига номаълум шахс ўғриликка тушганини маълум қилган, деб хабар берди Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Жабрланувчининг уйидаги деворга осилган харита орқасидан 1000 АҚШ доллари, ушбу хонадаги жавон ичида бўлган 385 минг сўм нақд пул ва ҳар бирининг баҳоси 750 минг сўмдан бўлган 1 дона аёллар узуги ҳамда 1 дона зирак ўғрилаб кетилган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Б.Саидовнинг келини, 1995 йилда туғилган Д.Сафарова содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Д.Сафаровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб айблов эълон қилинган.
Изоҳ (0)