Профессионал бокснинг бир неча вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган ва фаолияти давомида бирор марта бўлсин мағлуб бўлмаган Флойд Мейвезер кузга қадар боксдан кетади.
Чарм қўлқоп устаси бу ҳақда Конор МакГрегор билан жанги олдидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Мен энди 21 йил аввалги боксчи эмасман. 10 йил олдинги ҳолатим ҳам йўқ. Ҳатто икки йил муқаддам ҳам ҳозиргидек эмасдим.Флойлнинг Конор билан жанги 26 август куни бўлиб ўтади.Мен бугун бу ҳақда гаплашдим. Танамни ортиқ қийнашни истамайман. Бу ақлсизлик. Мен бошқа чидай олмайман. Машғулот майдонини кўргани кўзим йўқ. Бу менинг охирги жангим бўлади.
Флойд Мейзевер, боксчи
Изоҳ (0)