Футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб келган Ўзбекистон термаси Буюк Британияга рақиб бўлди.
Австрия мезбонлигида ўтаётган ва Morell Cup номини олган мусобақанинг гуруҳ босқичини ўзбекистонлик докторлар 1-ўринда якунлашга муваффақ бўлганди. Улар илк турда АҚШ шифокорларини 4:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, кейинроқ мезбон Австрия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Сўнгги турда эса Бразилиядан келган шифокорлар жамоаси таслим қилинди — 2:0.
Буюк Британия термаси «E» гуруҳида Россия, Аргентина ва Австралия билан ўйнаб, уни пешқадам сифатида якунлади. Россияга қарши учрашув 0:0 ҳисобида якунига етди. Кейинроқ Австралия 3:0, Аргентина 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.
Чорак финал беллашувлари эртага — 13 июль куни бўлиб ўтади.
Morell Cup 1/4 финал 13 июль, пайшанба
Ўзбекистон — Буюк БританияЧехия — ВенгрияШвеция — КолумбияКаталония — Украина
Изоҳ (0)