Бельгиялик футболчи Ромелу Лукаку фаолиятини Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубида давом эттиради. Клуб матбуот хизмати ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома имзоланганини маълум қилди.
2013 йилдан буён «Эвертон» сафида ўйнаб келаётган Лукаку учун сўнгги мавсум анча омадли келди. Роналд Куман бош мураббийлигида у 39 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.«Манчестер Юнайтед» Бельгия терма жамоаси аъосини қўлга киритиш учун 75 миллион фунт сарфлади. «Чемпионат»нинг қайд этишича, бу тахминан 85 миллион еврони ташкил қилади.
24 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед» либосини кияётган бўлса, бир кун аввал Уэйн Руни аксинча, «Юнайтед»дан «Эвертон» сафига бориб қўшилганди.
Изоҳ (0)