Туркия араб давлатлари томонидан дипломатик исканжага олинган Қатарга 20 миллион долларлик товарлар юкланган 200 та юк самолёт йўллади. Бу ҳақда Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи баёнот берди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Туркия Қатарга ёрдам кўрсатмаяпти, у пули тўлаб бўлинган товарларни экспорт қилмоқда. Биз балки товар етказиш бўйича энг йирик операцияни амалга оширгандирмиз — 200 та юк самолёти йўлланди», — деди Зейбекчи Эронга ташрифи доирасидаги чиқишида.
Унинг сўзларига қараганда, етказилган маҳсулотларнинг умумий қиймати 20 миллион долларга тенг.
«Қатар — террорчи давлат эмас», — қўшимча қилди Зейбекчи.
Изоҳ (0)