Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клубидаги ўйинлари орқали футбол мухлисларининг қалбидан жой олган собиқ футболчи Роберто Карлос тўққизинчи бор оталик бахтига мушарраф бўлди. Бу ҳақда «Чемпионат» AS нашрига асосланиб маълумот берди.
44 ёшли футболчининг хотини Мариана Лукон унга қиз фарзанд совға қилди. Чақалоққа Марина деб исм берилди. Жажжи қизалоқ Мариана ва Робертонинг иккинчи фарзанди бўлди.
Карлоснинг биринчи хотини уч фарзанд туғиб берганди. Қолган тўрт фарзанд эса турли оналардан дунёга келди.
Изоҳ (0)