Австрияда футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Унда ўзбекистонлик шифокорлар ҳам иштирок этаётган бўлиб, улар «А» гуруҳида Бразилия, АҚШ ва мезбон Австрияга рақиб бўлганди.
Мусобақадаги дебют ўйинида ўзбекистонлик шифокорлар америкалик ҳамкасблари билан майдонга чиқиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбон Австрия эса бразилиялик докторлар билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Бугун — 10 июль куни Тошкент вақти билан 20:00 да Ўзбекистон терма жамоаси Австрияга қарши саф тортади.
Леоганг шаҳрида ўтаётган Morell Cup’да Ўзбекистон терма жамоасига «Бунёдкор» клубида фаолият юритувчи Сергей Чигодаев мураббийлик қилмоқда.
Изоҳ (0)