Профессионал бокснинг ярим-ўрта вазн тоифасида фаолият кўрсатиб келаётган ўзбекистонлик Қудратилло Абдураҳмонов россиялик Дмитрий Михайленкони мағлуб этди, деб ёзди «Оламспорт».
23 ёшли ўзбекистонлик боксчи россиялик рақибига қарши Россия рингларида чиқиш қилган. 12 раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар Абдураҳмоновнинг устунлигини қайд этган — 117:110, 116:111, 116:114.
Шу тариқа Қудратилло WBC Silver чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Ғалабасидан кейин боксчи ўз вазн тоифасидаги чемпионлик жангларида рингга чиқиш имкониятини қўлга киритди.
Қудратилло Абдураҳмонов 9 июль кунги жангини ҳам қўшиб ҳисоблаганда жами 12 марта рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида рақибларини таслим қилишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)