Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг MISIS технологик тадқиқотлар миллий институти олимлари йўл қопламалари учун «ўзини ўзи даволайдиган» асфальтобетон материаллари ишлаб чиқариш технологиясини яратди. Бу ҳақда «Наука» хабар бермоқда.

Углерод наноқувурлари билан тўйинтирилган мукаммал таркиб, шунингдек, йўл ёриқларини бартараф қилишнинг янги усули йўлларни таъмирлаш муддатини бир ҳафтадан бир неча соатгача қисқартириш имконини беради.

Тадқиқот муаллифлари янги технология таъмирлаш-қурилиш ишларини учун кетадиган харажатларни камида уч марта камайтиради, деб ҳисобламоқда. Янги технология узоқ ва ҳайдовчилар учун ноқулай бўлган йўл қопламасининг устки ҳимоя қатламини ўзгартириш жараёнидан ҳоли. Амалдаги сўнгги технология кўпинча трасса қисмларининг узоқ вақт ёпилишини талаб қилади.

Ток ўтказувчи углеродли «Таунит-М» кўп деворли наноқувурлар юқори индукцион мослашувчанлик намоён этувчи мукаммал кўрсаткичларга эга. Таъкидланишича, бу қўшимча йўл қурилиш нархини жуда кўп оширмайди: 50 километрга 17 грамм наноқувурдан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.

Қўшимча қўлланилганидан сўнг йўл бўйлаб асфальт қилувчи каток шаклидаги микротўлқинли печга ўхшаш қурилма ҳаракатланиб, йўл юзасини иситади ва наноқувурларни ҳаракатга келтиради. Натижада йўл ёриқлари «тузалади».

Янги технологиянинг «ЖЧ — 2018»га тайёгарлик дастуридаги йўл объектларидан бирида қўлланилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)