Норманд тўртлиги давлатлари (Германия, Франция, Украина ва Россия) раҳбарларининг телефон орқали музокаралари июль ойида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан 9 июль куни Киевда берган қўшма баёнотида айтди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
«Берлин, Париждаги учрашувлар ва телефон музокаралари, Гамбургдаги учрашувлардан сўнг келишувга эришилди, унга кўра июль ойида Норманд форматида раҳбарлар даражасида телефон музокаралари ўтказилади», — деди у.
«Шуни ҳам истисно қилмаймизки, унинг якунларига кўра саммит ташкил этишнинг уддасидан чиқамиз. Ҳозирча у айнан қаерда ўтиши номаълум, лекин биз қатъий, тезлаштирилган, самарадор, амалий суҳбатни хоҳлаяпмиз, телефон форматида ҳам, ёзда ўтадиган саммитда ҳам», — қўшимча қилди Порошенко.
Изоҳ (0)