Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан террорга ва кибержиноятчиликка қарши кураш масаласини ҳамда Украинадаги вазиятни муҳокама қилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен АҚШ президенти билан жуда узун суҳбат қурдим. Кўп саволлар йиғилиб қолган эди — Украина ҳам, Сурия ҳам, бошқа муаммолар ҳам, айрим икки томонлама масалалар ҳам. Биз яна террор ва кибержиноятчиликка қарши кураш масаласига қайтдик», — деди Путин Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашув чоғида.
Путин Япония раҳбари у билан учрашувни бир соат кутишига тўғри келгани учун узр сўради.
«Мен ўзим ва АҚШ президенти номидан узр сўрайман», — деди у.
Россия ва АҚШ етакчиларининг суҳбати 2 соат 15 дақиқа давом этди. Икки президент биринчи марта шахсан учрашиши. Унга қадар улар фақат телефон орқали мулоқот қилган.
Изоҳ (0)