Мексиканинг Герреро штатидаги қамоқхоналардан бирида ўзаро қарама-қарши жиноий гуруҳлар вакиллари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида камида 28 нафар маҳбус ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат хавфсизлик хизмати вакили Роберто Алварес маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Роберто Алваресга кўра, яна 3 нафар маҳбус жароҳат олди. Штат губернатори юз берган ҳодисани текширишга кўрсатма берди.