Хитойнинг Хунань провинцияси Нинсян округида тошқинлар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Минтақага 22 июндан бошлаб ёпирилган кучли жала охирги 60 йил мобайнидаги энг йирик табиий офатни келтириб чиқарди.
Расмийларга кўра, бунинг оқибатида 44 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Округнинг 815 минг фуқароси ёки аҳолисининг 56 фоизи тошқинлар оқибатида моддий зарар кўрди.