АҚШ президенти Дональд Трамп словениялик ҳамкасби Борут Пахорнинг мамлакатга ташриф буюриш таклифини қабул қилди. Словения Трампнинг рафиқаси — Меланиянинг ватанидир, деб эслатади «ТАСС».
Айтилишича, Пахор Трампга Денгизлар орасида давлатлари раҳбарлари саммитида ушбу таклифни берган. Айни пайтда Трамп ушбу саммитда иштирок этмоқда.
Ташрифнинг аниқ мухлатлари ҳозирча номаълум.
АҚШнинг биринчи хоними 47 ёшли Мелания Трамп асли словенияликдир. У турмушга чиққанига қадар Кнаус фамилиясида эди. АҚШ фуқаролигини 2006 йили қабул қилган.
Изоҳ (0)